Қарздор ота жазога тортилди

Фуқаролик ишлари бўйича Жомбой туманлараро судининг қарорига  асосан  қарздор М.О.дан ундирувчи Н.М.нинг фойдасига бир нафар фарзандини моддий таъминоти учун ойлик иш ҳақи ва бошқа даромадларининг тўртдан бир қисми миқдорида алимент ундириш белгиланган.

Мазкур ижро ҳужжати Булунғур туман бўлим иш юритувига келиб тушган ва ижро иши юритиш қўзғатилган.

 

Қарздор М.О.нинг мол-мулкини аниқлаш мақсадида тегишли давлат идораларига сўров хатлари юборилган бўлиб, унга кўра қарздор номига расмийлаштирилган мол-мулклар аниқланмаган.

Унинг алиментдан қарздорлиги ҳисобланганда 12 млн. сўмни ташкил этган.

Қарздордан алимент қарздорлигини ундириш имкони бўлмаганлиги сабабли, унга нисбатан тўпланган ҳужжатлар Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги Кодекснинг 47(4)-моддаси 1-қисмига асосан маъмурий жавобгарлик масаласини кўришлик учун жиноят ишлари бўйича Булунғур туман судига юборилди.

Жиноят ишлари бўйича туман судининг қарори билан қарздор М.О.га нисбатан 8  сутка қамоқ жазоси тайинланди.

Мажбурий ижро бюроси Булунғур туман бўлими

2015-2024 © Булунғур туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM