Депутат сайловчилари ҳузурида

2021 йилнинг 29 январ куни Халқ депутатлари Булунғур туман Кенгаши котибияти мудири И.Қличов ҳамда 3-Каттақишлоқ сайлов округи депутати A.Aзимовлар томонидан Каттақишлоқ маҳалласи ҳудудидаги 3 мактаб биносида сайловчилар учрашув бўлиб ўтди. Унда Ўзбекистон Республикаси Президентининг Олий Мажлисга Мурожаатномасининг мазмун моҳияти тўғрисида тушунчалар берилди. Бундан ташқари, "2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини "Ёшларни қўллаб-қувватлаш ва аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш йили”да амалга оширишга оид давлат дастури тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Президенти Фармони лойиҳасида белгилаб берилган вазифалар аҳоли ўртасида муокама қилинди.

Шунингдек, учрашув давомида депутат томонидан сайлов округи ҳудудида амалга оширилаётган ишлар ҳамда келгуси режалар тўғрисида маълумотлар берилиб, сайловчиларнинг мурожаат ва таклифлари тингланди.

Депутатлар иштирокидаги бу каби учрашувлар туманнинг бошқа сайлов округларида ҳам ўтказилиши режалаштирилган.

2015-2024 © Булунғур туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM