Икки туман ҳокимлари ҳарбий хизматчиларни байрам билан табриклади

Бугун Республикамизнинг барча ҳудудларида 14 январь – “Ватан ҳимоячилари куни” байрами кенг нишонланмоқда. Жумладан, байрам муносабати билан Булунғур тумани ҳокимлиги, туман “Ватанпарвар” ташкилоти, миллий гвардия ҳамда тумандаги ҳарбий қисимлардан бири иштирокида байрам тадбири ташкил этилди. Тадбир давомида оғир ҳарбий техникалар, ҳарбий қурол-яроғлар кўргазмаси ташкил этилди. Шунингдек, аскорларнинг жанговор кўргазмали чиқишлари туман маданият уйи томонидан ташкил этилган куй ва қўшиқларга уланиб кетди. Ёшлар ҳарбий техникалар юзасидан ўзларини қизиқтирган саволларга жавоблар олишди.

Сайл кўринишида ўтказилган байрам тадбирлари йиғилганларда катта таассурот қолдирди.

 

Шундан сўнг, Булунғур тумани ҳокими Баходир Бахромов туман мудофаа бўлимида бўлиб, бўлимда фаолият юритаётган барча ходимларни байрам муносабати билан табриклади.

Шунингдек, туман ҳокими қўшни Жомбой тумани ҳокими Қаюм Собиров билан биргаликда Булунғур туманидаги ҳарбий қисмлардан бирида бўлди. Икки туман ҳокими ҳарбий қисм хизматчиларни бугунги байрам муносабати билан табриклаб, эсдалик совғаларини топширдилар. Шундан сўнг, ҳокимлар қисмда ҳарбий хизматчилар учун яратилган шароитлар билан яқиндан танишдилар.

2015-2024 © Булунғур туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM