"Маҳалла-бош ислоҳотчи" тамойили асосида очиқ мулоқот ўтказилди

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлигининг биринчи ўринбосари О.Хасановнинг Булунғур туманида бўлди. Ташриф давомида туман прокуратураси биноси фаоллар залида тумандаги 55 та маҳалла раислари билан очиқ мулоқот ўтказилди.

 

Учрашув аввалида маҳалла раисларидан маҳаллий давлат бошқарув органлари раҳбарлари фаолиятидан қониқиш даражасини аниқлаш мақсадида ижтимоий аноним сўровнома ўтказилди.

 

Шундан сўнг, О.Хасанов томонидан Давлатимиз Раҳбарининг Олий Мажлис ва Ўзбекистон халқига Мурожаатномасида айнан маҳалла раислари олдига қўйилган устувор вазифаларнинг мазмун-моҳияти "Маҳалла-бош ислоҳотчи" тамойили асосида халқчил тилда, мисоллар асосида тушунтириб берилди. Хусусан, юртимизда бўлаётган ислоҳотларнинг бош асосчиси бу маҳалла раислари эканлиги, агар улар ўз дунёқараши ва фаолияти йўналишини ўзгартирмаса, халқнинг ҳам онги ва дунёқараши ўзгармаслигига алоҳида урғу бериб ўтилди.

2015-2024 © Булунғур туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM