Тиббиёт ходимлари иштирокида “салат сайли” ўтказилди

Саломатлик посбонлари халқимизнинг саломатлиги йўлида курашар эканлар, аввало, соғлом турмуш тарзини тарғиб этишга ҳам масъулдирлар. Зеро, касални даволагандан, унинг олдини олган афзал. Мазкур масалада тиббиёт ходимларининг малака ва масъулиятини янада ошириш мақсадида жорий йил 27 ноябр куни Булунғур туманидаги “Соҳибкор” маданият ва аҳоли дам олиш марказида тиббиёт ходимлари томонидан “салат сайли” кўрик-танлови ўтказилди.

 

Кўрик-танлов давомида туман тиббиёт бирлашмасига қарашли қишлоқ врачлик пунктлари ходимлари соғлом овқатланиш тартиб-тамойиллари тўғрисида ўз билимларини намойиш этишиб, табиий маҳсулотлардан витаминларга бой ва саломатлик учун фойдали салатларни тайёрлашиб, унинг хусусиятларини тавсифлаб беришди.

 

Кўрик-танлов давомида сўзга чиққан туман тиббиёт бирлашмаси раҳбари в.б. Нажмиддин Коржобов аҳоли орасида соғлом турмуш тарзини тарғиб қилишда жойлардаги қишлоқ врачлик пунктлари, оилавий поликлиникалар, улардаги патронаж ҳамшираларнинг аҳамияти ниҳоятда муҳим эканлигини таъкидлади.

 

Кўрик-танлов ғолиблари ташкилотчилар томонидан эсдалик совғалари билан тақдирландилар.

2015-2024 © Булунғур туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM