Ҳоким маслаҳатчиси томонидан секторбай ўқув-семинарлар ўтказилмоқда

Булунғур тумани ҳокимининг хотин-қизлар масалалари бўйича маслаҳатчиси Маҳбуба Қурбанова томонидан жойлардаги маҳалла раисларининг оила, хотин-қизлар ва ижтимоий-маънавий масалалар бўйича маҳалла раисларининг ўринбосарларига секторлар кесимида ўқув-семинарлар ўтилмоқда.

 

Семинарлар давомида 2020 йил 18 февралдаги "Жамиятда ижтимоий-маънавий муҳитни соғломлаштириш, маҳалла институтини янада қўллаб-қувватлаш хамда оила ва хотин-қизлар билан ишлаш тизимини янги даражага олиб чиқиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПФ-5938-сонли фармони ижросини таъминлашдаги устивор вазифалар ҳамда “Аёллар дафтари” хатлови бўйича олиб борилаётган ишларнинг самарадорлиги ва келгуси вазифалар тўғрисида тушунчалар берилмоқда.

 

Ҳоким маслаҳатчиси томонидан аёлларнинг муаммоларини уйма-уй юриб ўрганиш ва сўровномаларни сифатли қилиб тўлдириш, ҳар бир шахс тақдирига индивидуал ёндашиш лозимлигини таъкидланмоқда.

2015-2020 © Булунғур туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM