Булунғур тумани  бюджет маблағларининг мақсадли ишлатилиши юзасидан ўз фикрингизни билдиринг!

Ҳурматли булунғурликлар!

2020 йил 2 ноябр ҳолатига Булунғур тумани бюджети қўшимча манбаларининг миқдори 2 328 936 000 сўмни ташкил этди. Ушбу маблағларнинг камида 10 фоизи жамоатчилик фикри асосида белгиланган тадбирларни молиялаштиришга йўналтирилишида Сизнинг иштирокингизни сўраймиз.

Бунинг учун Сиз қуйида туманимиз аҳолиси томонидан таклиф этилаётган тадбирларга овоз беришингиз ёки овоз бериш саҳифасининг қуйи қисмида жойлашган “фикрингизни қолдиринг” тугмаси орқали ўз таклифингизни қолдиришингиз сўралади - openbudget.uz

Энг кўп овоз берилган тадбир жамоатчилик фикри асосида белгиланган тадбир ҳисобланади ва туман бюджети қўшимча манбаларидан 10 фоизи яъни 232 893 600 сўм маблағ ушбу тадбирни молиялаштиришга йўналтирилади.

Тадбирга овоз бериш ёки таклиф бериш давомийлиги 2020 йил 3 ноябрдан 2020 йил 25 ноябрга қадар давом этади. 2020 йил 25 ноябдан кейин берилган овоз ва таклифлар ҳисобга олинмаслигини маълум қиламиз! Шу муносабат билан Сиздан, тадбирда фаол иштирок этишингизни сўраймиз.

 

Самарқанд вилояти Булунғур туман ҳокимлиги молия бўлими

2015-2020 © Булунғур туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM