“Гулзор” маҳалласидаги ишлар қониқарсиз деб топилди

Жорий йил 18 ноябр куни Булунғур тумани ҳокими, 1-сектор раҳбари Баходир Абдуллаевич Бахрамов тумандаги “Гулзор” маҳалласида “Аёллар дафтари” ва “Ёшлар дафтари”ни шакллантириш борасидаги ишларни яқиндан ўрганиб, рўйхатга олинган хотин-қизлар ҳамда ёшлар билан суҳбатда бўлди.

 

Туман ҳокими суҳбат давомида уларнинг қандай муаммоси борлиги, оиланинг даромади қай даражадалиги, қандай касб-корга лаёқати ва қизиқиши борлигию, бунинг учун қандай ёрдам кераклиги билан қизиқди.

 

Суҳбат давомида аниқланган муаммоларга ижобий ечим топиш юзасидан тегишли чоралар белгилаб олинди.

 

Туман ҳокими маҳаллада олиб борилаётган ишлар қониқарсиз эканлигини, рўйхатга олинган фуқаронинг тақдирига жиддий қараш лозимлигини таъкидлади.

 

Эслатиб ўтамиз, рўйхатга олиш ишлари тўлиқ якунлангач, аниқланган муаммолар ва таклифлар юзасидан комплекс чоралар кўрилади.

2015-2020 © Булунғур туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM