Вилоят Кенгаши сессиясида танқид қилинган ҳолатлар юзасидан Булунғур туманидаги вазият ўрганилди

Бугун халқ депутатлари Самарқанд вилоят Кенгашнинг ўн еттинчи сессияси бўлиб ўтди. Сессия кун татибидан вилоятда оналар ва болалар саломатлигини муҳофаза қилиш, соғлом бола туғилишини таъминлаш борасида амалга оширилаётган ишлар аҳволи тўғрисидаги масала танқидий кўриб чиқилди.

 

Вилоят Кенгаши сессиясида мухокама қилинган масала бўйича Булунғур туманида оналар ва болалар саломатлигини муҳофаза қилиш, соғлом бола туғилишини таъминлаш борасида амалга оширилаётган ишлар аҳволини ўрганиш мақсадида Халқ депутатлари туман Кенгаши раиси ўринбосари А.Шокиров, депутатлар К.Бобожонов ва С.Жумақуловалар туман тиббиёт бирлашмаси туғруқ мажмуасида бўлиб, мажмуадаги шарт –шароитлар билан танишдилар.

 

Депутатлар мажмуанинг санитар холати, оналар ва болаларга кўрсатилаётган тиббий хизмат сифати, шифокор ва ҳамшираларнинг фаолияти билан яқиндан танишдилар.

 

      Мажмуада тиббий хизмат сифатини ошириш мақсадида тегишли тавсиялар берилди. Туғруқ мажмуасининг биносидаги муаммоларни бартараф этиш масаласи депутатлар назоратига олиниши белгиланди.

2015-2020 © Булунғур туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM