Исори Ўроқли маҳалласида хатлов натижалари ўрганилди

Жорий йил 27 октябр куни Булунғур туман ҳокими Баходир Бахрамов Исори Ўроқли маҳалласида бўлиб, “Аёллар дафтари” ва “Ёшлар дафтари” бўйича амалга оширилаётган ишлар аҳволи билан яқиндан танишди.

Маълум бўлишича, бугунги кунда маҳаллада 335 нафар 31 ёшдан 55 ёшгача бўлган хотин-қизлар бўлиб, шу кунга кадар уларнинг 255 нафари масъуллар томонидан ўрганиб чиқилган ва 9 нафари “Аёллар дафтари”га  киритилиши белгиланган. Шунингдек, маҳаллада 18 - 30 ёш оралиғидаги ёшлар жами 390 нафар бўлиб, шундан 204 нафари ўрганилиб чиқилган. Улардан 16 нафари “Ёшлар дафтари”га киритилиши белгиланган.

Маҳалладаги 57 умумтаълим мактабида мазкур рўйхатга олинган хотин-қизлар ҳамда ёшлар билан туман ҳокими учрашиб, ҳар бири билан индивидуал ҳолда гаплашди. Туман ҳокими уларнинг қизиқишлари, режалари, қўлидан қандай касб-кор, ҳунар келиши билан қизиқди. Учрашувда туман халқ қабулхонаси мудири Т.Соипов, ҳоким ўринбосарлари А.Ҳазратқулов, М.Қурбанова, ёшлар ишлари Агентлиги туман бўлими раиси К.Ғаппаров, туман ёшлар иттифоқи координатори И.Нажмиддинов, маҳалла масъуллари, шунингдек, ишни ташкил этиш тартибини янада пухта тушуниб олишлари мақсадида яқин атрофдаги маҳалла раисларининг хотин-қизлар бўйича ўринбосарлари иштирок этишди.

Суҳбат сўнгида маҳалла биносидан ёш хотин-қизларнинг жамоавий тадбиркорлик фаолиятини йўлга қўйиш мақсадида битта хона ажратиладиган бўлди. Қолган масалалар тегишлилиги бўйича масъуллар иштирокида кўриб чиқилиши белгилаб олинди.

Учрашув сўнгида туман ҳокими ўрганиш натижаларини масъуллар билан муҳокама қилар экан, ҳар бир шахс тақдирига жиддий қараш, зеро, бунда ИНСОН тақдири, келажаги тўғрисида сўз кетаётганлигини яна бир бор таъкидлади.

2015-2024 © Булунғур туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM