Раҳбарлар фаолияти самарадорлиги “KPI – Энг муҳим самарадорлик кўрсаткичлари” асосида баҳоланиши меъзонлари муҳокама қилинди

Хабарингиз республика миқёсида туман, шаҳарларнинг ривожланиш кўрсаткишларини баҳолаш рейтинг кўрсаткичлари жорий қилинган. Шу мақсадда сектор раҳбарлари ва ҳоким ўринбосарларининг энг муҳим самарадорлик кўрсаткичлари ҳар чорак якуни бўйича баҳоланиб борилиши амалиёти жорий этилмоқда. Таъкидлаш керакки, бу борадаги ишлар Булунғур тумани ва Каттақўрғон шахрида илк бор синов тариқасида жорий этилмоқда.

 

Жорий йил 20 октябр куни Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги Самарқанд вилояти филиали раҳбари Рустам Кобилов ҳамда агентликнинг Самарқанд вилояти филиали Кадрлар маъмуриятчилиги бўлими бош инспектори Азимов Шахруз Булунғур туманида бўлишиб, тизим бўйича белгиланган талаблар, раҳбарнинг иш фаолиятини баҳолаш меъзонлари, эътибор қаратилиши лозим бўлган устувор жиҳатлар тўғрисида маълумот беришди. Мазкур тизим асосида Тошкент вилоятида ўтказилган тажрибалар, баҳолаш меъзонлари якунлари бўйича келиб чиққан хулосалар асосида илк бор жорий этилаётган тизимнинг асосий мақсади очиб беришга ҳаракат қилинди.

 

Муҳокамалар давомида сектор раҳбарлари ва ҳоким ўринбосарлари ўзларини қизиқтирган саволлар билан мурожаат қилишиб, айрим мунозарали жиҳатлар муҳокама этилди.

 

Семинар сўнгида сўзга чиққан туман ҳокими Баходир Бахрамов яқинда эълон қилинган рейтинг натижаларига кўра Булунғур тумани “яшил” тоифадаги ҳудудлар қаторидан жой олганлигини, ушбу натижани йил якунига қадар нафақат сақлаб қолиш, балки, кўрсаткичларни янада яхшилашга ҳаракат қилиниши лозимлигини таъкидлаб ўтди.

2015-2024 © Булунғур туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM