Тавсиянома олган булунғурлик хотин - қизларнинг 9 нафари гранд асосида олий таълим олишади

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 23 июндаги 402-сонли қарорига мувофиқ республика олий таълим муассасаларига умумий белгиланган давлат гранти асосидаги қабул кўрсаткичларига нисбатан хотин-қизлар учун ажратилган қўшимча давлат гранти асосидаги қабул кўрсаткичлари доирасида танловда иштирок этиш учун ҳужжат топширган 148 нафар хотин-қизларга Булунғур туман Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими томонидан тавсияномалар берилган эди.

Мазкур қарорга мувофиқ, республика бўйича жами 940 та, Самарқанд вилояти учун 104 та квота ажратилган эди.

 

Қувонарлиси Булунғур туманидан тавсиянома олган хотин-қизларнинг 9 нафари нуфузли олий таълим муассасаларига ўқишга қабул қилинди.

 

Шу муносабат билан бугун туман ҳокимлигида маҳалла раисларининг хотин-қизларни сиёсий-ижтимоий қўллаб-қувватлаш бўйича  ўринбосарлари, таълим муассасаларидаги бошланғич ташкилот ёшлар етакчилари иштирокида ўтказилган маънавий-маърифий тадбирда туман ҳокими Баходир Абдуллаевич Бахрамов иштирок этиб, қизларни катта ҳаёт остонасидаги улкан муваффақиятлари билан самимий табриклади.

        

Олий таълим муассасаларига қабул қилинган мазкур хотин-қизларга совға-саломлар топширилиб, бошқа ёшларимиз ҳам улардан ибрат олишлари лозимлиги, инсон ҳаракат қилса ўз мақсадига албатта эришиши таъкидланди.

                 

Маълумот учун, Олий таълим муассасасига тавсиянома асосида қабул қилинган мазкур хотин-қизларнинг барчаси давлат гранти асосида ўқишади:

  1. Жалилова Хилола Хайрулло кизи 176.7 балл тўплаб, Самарканд давлат чет тиллари институти франсуз тили факултетига ўқишга қабул қилинган.
  2. Ахмедова Бахтигул Хайитмурод кизи 169 балл тўплаб, Самарканд давлат университети она тили ва адабиёти факултетига ўқишга қабул қилинган.
  3. Бошмонова Дилдора Абдусаит кизи 163,7 балл тўплаб, Самарканд давлат университети хорижий тиллари ва адабиёти факултетига ўқишга қабул қилинган.
  4. Бердиева Садоқат Илхомжон кизи 154,3 балл тўплаб, Тошкент жахон тиллари университетига ўқишга қабул қилинган.
  5. Абдухоликова Махлиё Акмал кизи 163,8 балл тўплаб, Самарканд давлат  медицина  институтига ўқишга қабул қилинган.
  6. Жалилова Фотима Абдугаффор кизи 157,9 балл тўплаб, Самарканд давлат медицина институтига ўқишга қабул қилинган.
  7. Абдуллаева Манзура Самариддин кизи 157,4 балл тўплаб, Тошкент маданият ва санъат институтига ўқишга қабул қилинган.
  8. Абдуғаниева Хумора Хуррам кизи 179,1 балл тўплаб, Тошкент жахон тиллари университети инглиз тили факултетига ўқишга қабул қилинган.
  9. Боймуродова Дурдона Қоржов кизи 182,7 балл тўплаб, Самарканд давлат чет тиллари институтига ўқишга қабул қилинган.

2015-2020 © Булунғур туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM