Ёшлар муаммоларининг тубигача етиб боришимиз керак

Бугун Булунғур туман ҳокими Баходир Абдуллаевич Бахрамов иштирокида "Янгиқўрғон" маҳалласида истиқомат қилувчи ёшлар билан “Ҳоким ва ёшлар” учрашуви ўтказилди.

 

Туман халқ қабулхонаси мудири Темур Соипов, 1-сектор ишчи гуруҳи аъзолари, маҳалла фаоллари иштирок этган учрашув аввалида туман ҳокими бугунги кунда ҳукуматимиз томонидан ёшлар учун яратилаётган кенг имкониятлар ҳақида маълумот бериб ўтди. - “Ёшларга  яратилаётган кенг имкониятдан ёшларимиз қанчалик ҳабардор ва қанчалик фойдаланмоқда? Бу бизни қийнайдиган, ўйлашга мажбур қиладиган муаммоларимиздан бири. Шунинг учун ҳар бир ёшнинг ўзи билан  шахсан гаплашиб, муаммосини эшитиб, уларни ҳал қиладиган вақт келди. Хусусан, "Ёшлар дафтари"ни  шаклллантиришда ҳам ишчи гуруҳ аъзолари ҳар бир ёшни эшитиши, ўрганиши ва индивидуал ёндашиши лозим. Бугун ёшлар муаммосининг менга алоқаси йўқ, деган раҳбар адашади. Ёшлар муаммоси жамият, келажак муаммоси”, дея таъкидлади туман ҳокими.

 

Учрашув давомида ёшларнинг таклиф ва муаммолари тингланиб, уларни ижобий ҳал этиш чоралари муҳокама қилинди. Жумладан, ёшлар томонидан 6 та таклиф ва муаммолар айтиб ўтилди. Мазкур таклиф ҳамда муаммоларни атрофлича ўрганиб чиқиш ва ижобий ҳал этиш чораларини кўриш учун тегишли чора-тадбирлар белгилаб олинди.

2015-2020 © Булунғур туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM