Навбатдаги ҳоким қабули ўтказилди

Булунғур туманида ҳафтанинг сешанба кунлари туман ҳокими томонидан фуқароларнинг мурожаатлари юзасидан қабул ўтказиш анъанага айланган. Пандемия сабабли бироз муддат тўхтаб қолган қабуллар яна ўз фаолиятини бошлади. Сабаби, ҳар қандай шаритда ҳам халқнинг муаммоларини тинглаш, уларга имкон қадар, қонуний, ижобий ечим топиш, бир сўз билан айтганда халқимизга хизмат қилиш давлат идораларининг асосий вазифаси.

Жумладан, жорий йил 13 октябр куни ҳам туман ҳокими Баходир Абдуллаевич Бахрамов томонидан навбатдаги фуқаролар қабули бўлиб ўтди. Унда қирққа яқин фуқаролар томонидан турли мазмундаги мурожаатлар келиб тушди.

Мурожаатларнинг аксариятини уй-жой, кадастр, фермер хўжалиги билан боғлиқ масалалар ташкил этмоқда. Шунингдек, қабул давомида иш, қиш учун кўмир, табдбиркорлик билан шуғулланиш учун кредит масалаларида ҳам мурожаатлар қабул қилинди.

Қўшимча ўрганиш талаб қилмадиган мурожаатларнинг жавоби шу ернинг ўзида маълум қилинган бўлса, айрим мурожаатлар қўшимча ўрганилиб, шунга кўра хулоса қилиниши маълум қилинди. Барча мурожаатлар юзасидан мутасаддиларга тегишли кўрсатмалар берилди.

Эслатиб ўтамиз, туман ҳокимининг қабули эндиликда ҳафтанинг сешанба кунлари соат 10:00 дан бошлаб доимий равишда ўтказилиб борилади.

2015-2024 © Булунғур туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM