Туман ҳокимининг қарори: Халқ депутатлари туман Кенгашининг ўн тўртинчи сессиясини чақириш тўғрисида

I. Халқ депутатлари туман Кенгашининг ўн тўртинчи сессияси
2020 йилнинг 15 октябр куни соат 14:00 да туман ҳокимлигининг мажлислар залида чақирилсин.

II. Халқ депутатлари туман Кенгашининг ўн тўртинчи сессияси кун тартибига қуйидаги масалалар киритилсин:

  1. Жорий йил якунигача Булунғур тумани ҳудудининг барча кўрсаткичларини 30 фоизга ошириб бажаришга қаратилган амалий чора-тадбирлар дастури юзасидан ахбороти тўғрисида
  2. Сектор раҳбарларининг 2020 йил III-чорак давомида сектор ҳудудида амалга оширган ишлари тўғрисидаги ҳисоботи ҳақида
  3. 2020 йил 9 ойлик якуни бўйича Халқ қабулхонасига келиб тушган мурожаатлар, сектор раҳбарлари томонидан ўтказилган сайёр қабуллар, ёшлар билан учрашувлар, ёшлар бандлиги таъминлаш, камбағалликни қисқартириш ва 2020-2021 йил куз-қиш мавсумига тайёргарлик холатини ўрганиш фаолиятининг танқидий таҳлили тўғрисида
  4. Булунғур туманидаги Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг Тадбиркорлар мурожаатларини кўриб чиқиш қабулхонаси томонидан
    III чорак давомида амалга оширилган ишлар тўғрисида
  5. Бошқа масалалар

III. Мазкур қарор матбуотда эълон қилинсин.

2015-2024 © Булунғур туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM