Ёш футболчиларимиз қўллаб-қувватланади

Аввалроқ хабар берганимиздек, кеча, 20 сентябр куни Тойлоқ туманида ўтказилган “Маҳаллада футбол” беллашувларида 13-14 ёшлар ўртасидаги булунғурлик ёшлар 1-ўринни қўлга киритиб, мусобақанинг вилоят босқичида иштирок этиш ҳуқуқини қўлга киритган эди.

Булунғур тумани ҳокими Баходир Абдуллаевич Бахрамовнинг ташаббуси билан ёш спортчиларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш ва руҳлантириш  мақсадида улар билан бўлажак мусобақа олдидан учрашув ўтказилди.

Туман ҳокимининг ўринбосарлари Б.Ильчиев, А.Ҳазратқулов, туман спорт бўлими раҳбари С.Қўлдошев ҳамда туман ёшлар агентлиги раиси К.Ғаппаровлар ёш спортчиларнинг тайёргарлик жараёнлари билан яқиндан танишиб, уларнинг қандай муаммолари борлиги, мутасадди ташкилотлар томонидан қандай кўмак кераклиги билан қизиқдилар. Шунингдек, ёшларга уларнинг ҳар бир ғалабаси қўллаб-қувватланиши билдирилиб, жамоа баҳсларнинг вилоят босқичида ҳам ғолибликни қўлга киритсалар туман ҳокимининг алоҳида эсдалик совғалари топширилиши маълум қилинди.

Маълумот учун, эртага Самарқанд шахридаги 2-сонли болалар ва ўсмирлар спорт мактабида ўтказилиши кутилаётган баҳсларнинг ярим финалида Булунғур-Пахтачи ва Қўшработ-Пастдарғом жамоалари учрашадилар. Мазкур баҳсларнинг ғолиб жамоалари эса Республика босқичига йўлланмани қўлга киритиш учун беллашадилар.

Ёш футболчиларимизга туман ҳокимлиги ва барча булунғурликлар номидан муваффақият тилаймиз!

2015-2024 © Булунғур туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM