Булунғурлик ёш футболчилар вилоят баҳсларида беллашади

Айни кунларда ёш спортчилар ўртасида туманлараро футбол мусобақалари ўтказилиб, вилоят босқичи иштирокчилари аниқланмоқда.

Тойлоқ туманида ўтказилган 9-12 ёшлар ўртасида “Футболимиз келажаги”, 13-14 ёшлар ўртасида “Маҳаллада футбол”, 15-16 ёшлар ўртасида "Чарм-тўп" футбол мусобақаларида булунғурлик ёшлар ҳам ғолиб ва совриндорлар сафидан жой олишди.

Жумладан, 9-12 ёшлар ўртасида ўтказилган “Футболимиз келажаги” баҳсларида Булунғур туман БЎСМ жамоаси 2-ўринни, 13-14 ёшлар ўртасида ўтказилган “Маҳаллада футбол” баҳсларида 1-ўринни, 15-16 ёшлар ўртасида ўтказилган "Чарм-тўп" футбол беллашувларида 3-ўринни эгаллашди.

Эндиликда 13-14 ёшлар ўртасида ўтказилган “Маҳаллада футбол” баҳсларида 1-ўринни қўлга киритлган Булунғур туман БЎСМ жамоаси баҳсларнинг вилоят босқичида иштирок этади.

2015-2024 © Булунғур туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM