Карантин даврида Қурбон хайитини ўқилиши

Қурбон хайитини нишонлаш тўғрисидаги қарорида ушбу байрамни карантин қоидаларига риоя қилган ҳолда халқимизни миллий ва диний анъаналарига мос равишда ўтказиш борасида вазифалар белгиланди.

Ҳаммага маълумки бугунги синовли кунларда халқимиз бир тану бир жон бўлиб дунё халқлари бошига келган ушбу касалликка сабр матонат билан курашмоқда.

Қурбон ҳайитини нишонлаш тўғрисидаги қарорда белгиланган муҳим фазифалар  Қурбон хайитини юртимизда карантин қоидаларига амал қилган ҳолда, кўтаринки руҳда ўтказиш асосий мақсад.

Ушбу  улуғ айём кунларида бугунги синовли даврни эътиборга олган ҳолда сабру қанот билан мухтожларга янада эътиборли бўлсак,  янаям фазилатли бўлади.

Саҳобалардан бири мушкул аҳволга тушиб қолганида Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан сўрадилар :  Эй Аллоҳнинг расули,  нажот нимада?  Росули Акрам алайҳиссалом " Тилингни тий,  уйингда қол ва хатоларингга йиғла " дедилар  (  Имом  Термизий ривояти).

Касаллик қайси юртда кенг тарқалса карантин қоидаларига амал қилиш вожиб.

Бундай пайтда чора тадбирларни белгилаш соҳа мутахассислари ва шифоеорларга боғлиқ бўлиб,  улар томонидан чиқарилган қонун қоидаларга барча аҳоли амал қилиши зарур.

Шунингдек бу кунларда имкони етганлар қурбонлик қилиши энг афзал ибодат ҳисобланади. Аллоҳ таоло Қурбон ҳайити кунида бизларни ҳайит намозини ўқишга қурби етгани кишиларга эса қурбонлик қилишга буюрган. Қурони каримда бу ҳақда шундай баён қилган :  " Бас,  Роббингиз учун намоз ўқинг ва ( туя)  сўйиб қурбонлик қилинг " ( Кавсар сураси,  2 оят)  .

Бу йилги  Қурбон ҳайити кунлари карантин кунларига тўғри келиши муносабати билан Қурбон ҳайити пандемия даврида жамоат бўлиб ўқилмайди унинг ўрнига зуҳо намози ўқилади.

Қурбон ҳайити намози адо қилинмаса ҳам байрам кайфиятини сақлаб қолиш учун, қачоники ҳайит намози бирор узр сабабли ўқилмай қолса,  икки ёки тўрт ракаат нафл намоз ўқиш мустахаб бўлади. Тўрт ракаат ўқиган афзал.

Шундай экан Қурбон ҳайити кунларида савоб ишларни кўпайтириш,  такбири ташриқ айтиш,  нафл ибодат қилиш,  чиройли еийимларни кийиш,  хушбўйланиш,  қурбонлик қилиш,  яқинларга ҳадялар улашиш савоб ишлардан ҳисобланади.

Аллоҳ таоло юртимизни офат балоларидан ўзи хифзи ҳимоясида асраб Қурбон ҳайити кунларига соғ саломат етказсин.

 

Булунғур тумани Килдон масжиди имом хатиби Т. Маматқулов мақоласи

2015-2024 © Хокимият Булунгурского района. Разработан в: SAKTRM