БОЛАЖОНЛАРГА ЗАВҚ УЛАШИЛДИ

Image_tadbir: 

Самарқанд шаҳридаги «Баҳор» масъулияти чекланган жамияти ҳовлисидаги катта арча атрофида хизмат чоғида ҳалок бўлган ҳарбий хизматчилар, ижтимоий ҳимояга муҳтож оилалар фарзандлари учун «Янги йил арчаси» байрам томошалари ташкил этилди. 

Вилоят ҳокимлиги ҳамда ҳокимлик ҳузуридаги вояга етмаганлар ишлари бўйича комиссияси ташаббуси билан уюштирилган тадбирда шаҳар ва туманлардан таклиф этилган 400 нафардан ортиқ болажонларга ҳомийлар томонидан кийим-кечак ва Янги йил совғалари топширилди.

– Янги йил байрамини ҳар йили янги шеърлар ёд олиб, ўзгача кайфият билан нишонлашга ҳаракат қиламан, - дейди Иштихон туманидаги 19-умумтаълим мактаби ўқувчиси М.Абдувалиева. – Бу галги интизорлигим бесамар кетмади. Бизни Самарқанд шаҳрига таклиф этиб, совғалар улашилгани мазкур байрам завқини янада оширди. Бундай эътибор ва ғамхўрликдан беҳад мамнун бўлдик.

Тадбирда вилоят бадиий ҳамда театр жамоалари томонидан саҳна кўринишлари намойиш этилди.

Тадбирда вилоят ҳокими Ҳ.Оқбўтаев иштирок этди.

2015-2024 © Хокимият Булунгурского района. Разработан в: SAKTRM