“Хоким ва ёшлар” учрашуви бўлиб ўтди

Жорий йил 23 январ куни туман ҳокимлиги фаоллар залида “Хоким ва ёшлар” учрашуви бўлиб ўтди. Учрашувда сектор рахбарлари иштирокида ёшларни қийнаб келаётган муаммо ва таклифлар юзасидан очиқ мулоқот бўлиб ўтди. Ёшлар қизиқтирган саволлар, муаммо ва таклифлар юзасидан йўл харитаси ишлаб чиқилди ва мутасадди корхона ва ташкилотларга тегишли бандлари ижроси юзасидан чора-тадбирлар режаси ишлаб чиқилди. 2018 йил мобайнида юксак натижага эришган ёшлар туман ҳокимлиги ташаккурномаси ва китоблар жамланмаси билан тақдирланди. Имтиёзли кредит олиб ўз тадбиркорлигини бошлаш юзасидан Булунғур маиший хизмат кўрсатиш коллежи тикувчилик йўналиши 3-босқич талабаси Довурова Машхура кредит олиб, бир дона тикув машинаси олиш истаги борлиги, бироқ бунга имкони йўқлиги юзасидан мурожаат қилди, бунга жавобан туман хокими Б.Бахрамов томонидан ушбу тадбиркор бўлиш истагидаги ўқувчи қизга туман ҳокимлиги ҳисобидан бир дона замонавий тикув машинаси совға қилинди.

 

 

 

2015-2024 © Хокимият Булунгурского района. Разработан в: SAKTRM