Жиноят оламига кириб қолишдан сақланинг!

Булунғур туман ички ишлар бўлими шахсий таркиби томонидан Президентимизнинг Фармон ва Қарорлари, Ички ишлар Вазирлигининг меъёрий ҳужжатлари, бошқарма рахбариятининг буйрук ва кўрсатмалари асосида бир қатор чора–тадбирлар ишлаб чиқилиб, амалий ишлар ташкил қилиб борилмоқда.

Хусусан, туман миқёсида олиб борилаётган кенг қамровли профилактик тадбирлар давомида жиноятчиликни олини олишга қаратилган ишларни кучайтириш, жиноят содир этиши мумкин бўлган шахсларни аниқлаш ва улар билан профилактик ишларни ташкиллаштириш, фуқароларнинг хафвсизлигини таъминлаш бўлим олдидаги асосий мақсад қилиб белгиланган. Лекин шунга қарамасдан илгари жиноят содир этиб, озодликдан махрум этилган ва жазо муддатини ўтаб озодликка чиққан, хозирги кунда маъмурий назорат таъсири остида турувчи шахслар томонидан суднинг чекловларни риоя этмаслик холатлари аниқланмоқда.

Мисол учун, жиноий ишлар бўйича Булунғур тумани судининг 2020 йил 20 октябрь кунидаги қарорига асосан маъмурий назорат ўрнатилган махкум А.Қ маъмурий назорат қонуни чекловларига амал қилмасдан келганлиги Булунғур тумани ИИБ ҲПБ профилактика катта инспектори катта лейтенант Ф.Саттаров томонидан аниқланиб, ушбу холат юзасидан тегишли хужжатлар расмийлаштирилган ва тўпланган хужжатлар Булунғур туман маъмурий судига юборилган. Ушбу суднинг 2020 йил 04 ноябрь кунидаги қарорига асосан махкум А.Қ Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 206-моддасида назарда тутилган хуқуқбузарликни содир этган деб топилиб, унга тисбатан тегишли жазо тури тайинланган.

Шунингдек, жиноят ишлари бўйича Булунғур тумани судининг 2020 йил 15 сентябрь кунидаги қарорига асосан маъмурий назорат ўрнатилган махкум Д.А. маъмурий назорат қонуни чекловларига амал қилмасдан келганлиги Булунғур тумани ИИБ ҲПБ профилактика катта инспектори катта лейтенант У.Шохўжаев томонидан аниқланган. Ҳолат юзасидан тегишли хужжатлар расмийлаштирилиб, тўпланган хужжатлар Булунғур туман маъмурий судига юборилган. Ушбу суднинг 2020 йил 04 ноябрь кунидаги қарорига асосан махкум А.Қ Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 206-моддасида назарда тутилган хуқуқбузарликни содир этган деб топилиб, унга тисбатан тегишли жазо тури тайинланган.

 

Шу ўринда, Булунғур тумани ИИБ Ҳуқуқбузарликлар Профилактикаси бўлими ходимлари фуқароларимиздан хуқуқбузарликларга йўл қўймаслик, жиноят оламига кириб қолишдан сақланишга ва доимо огоҳ бўлишини сўраб қолади.

 

Булунғур тумани ИИБ ҲПБ бошлиғи капитан Назаров Дилшод Насимович

2015-2024 © Хокимият Булунгурского района. Разработан в: SAKTRM