Events

Ёшларга эътибор-келажакка эътибор!

Жорий йилнинг 5 апрел куни Тойлоқ туманидаги 29-сон Болалар Мусиқа ва санъат мактабида туманнинг уюшмаган ёшлари билан  Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Сенати аъзоси, Адолат социал демократик партияси Марказий Кенгаши раиси Умаров Наримон Мажидович учрашуви ташкил этилди.

Image_tadbir: 

Биз жиноятчиликка қаршимиз!

“Наврўз” умумхалқ байрами муносабати билан Самарқанд шаҳрида уюшмаган ёшлар, таълим муассасаларида таҳсил олаётган 16-30 ёшгача йигит-қизлар ва 30 ёшдан катта бўлган фахрий спортчилар ўртасида “Ёшлар марафони” ўтказилди.

Image_tadbir: 

ОТАМ, ОНАМ ВА МЕН – СПОРТЧИ ОИЛА

Самарқанд шаҳрида шу номдаги мусобақанинг вилоят босқичи бўлиб ўтди

Унда бир қатор ташкилотлар ҳамкорлигида ташкил турнирнинг туман, шаҳар босқичида ғолибликни қўлга киритган 16 оилавий жамоа вакиллари тўсиқлар оша югуриш, чаққонлик ва мерганлик, арқон тортиш, моҳир ҳужумчи каби шартлар бўйича беллашди. 

Тайлоқ туманидаги “Равот” маҳалласидан Назаровлар оиласи ҳамма шартларни аъло даражада бажариб, барча рақибларидан кучли эканлигини намойиш этди.

Image_tadbir: 

ЭНГ НАМУНАЛИЛАР АНИҚЛАНДИ

Самарқанд шаҳридаги концерт залида «Намунали ички ишлар органларининг таянч пунктлари» анъанавий кўрик-танловининг вилоят босқичи ғолиб ва совриндорларини тақдирлаш маросими ўтказилди.

Тадбирда вилоят ҳокимлиги, ички ишлар, ўрта махсус, касб-ҳунар таълими ва халқ таълими бошқармалари «Маҳалла» хайрия жамоат фонди, «Нуроний» жамғармаси вилоят бўлимлари, «Камолот» ёшлар ижтимоий ҳаракати вилоят кенгаши, давлат ва жамоат ташкилотлари вакиллари иштирок этди. 

Image_tadbir: 

Муқаддас бурч шарафи

Ватан – ҳар бир қарич ери азиз, қадрдон ва жонажон маскан! Юртнинг асл ўғлонлари – Ватан ҳимоячиларининг ўз оромларидан кечиб, ана шу қутлуғ маскан сарҳадларини сергаклик билан ҳимоя қилаётганликлари туфайли бугун ҳаётимиз тинч, осмонимиз мусаффо, кўнгиллар хотиржам. Шу боисдан ҳам 14 январь – Ватан ҳимоячилари кунини мамлакатимизда ҳар йили байрам сифатида катта тантана билан нишонлаш ўзига хос анъанага айланган.

Image_tadbir: 
2015-2022 © Bulung‘ur tuman hokimligi. Sayt yaratuvchisi: SAKTRM