“ҚИЗЛАРЖОН” ўқув саммити иштирокчилари Булунғурда

Саммит ўқувчи қизларнинг замонавий билим ва кўникмаларини ривожлантириш, ижтимоий-сиёсий фаоллигини ошириш, касб-ҳунарга ўргатиш, миллий урф-одат ва анъаналар руҳида тарбиялаш, оилавий ҳаётга тайёрлаш, илғор тажрибаларни оммалаштириш ва қўллаб-қувватлашни мақсад қилган. Саммит иштирокчилари “Қизларжон” клуби кординаторларни бугун Булунғур туманида бўлишди. Туманда ташкил этилган  “Илм-фан келажак пойдевори” шиори остида “Қизларжон” ўқувчи-қизлар саммити иштирокчилари Булунғур туманидаги 1-сон мактабгача таълим муассасасида бўлишди у ерда болажонларга берилаётган таълим-тарбия ва муассасадаги шароитлар билан ташинишди.

Миллий ҳунармандчилик касб-ҳунар коллежида  “Қизларжон клуби” фаолияти билан танишган тадбир иштирокчилари тўгарак фаолиятни янада ривожлантириш борасидаги тажрибалари билан ўртоқлашди.

Тадбир доирасида туман ҳокими ўринбосари, хотин-қизлар қўмитаси раиси Х.Қиличеванинг Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 2 февралдаги  “Хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш ва оила институтини мустаҳкамлаш соҳасидаги фаолиятни тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-5325-сон Фармони ижросини таъминлаш бўйича амалга оширилган ишлар ва келгусидаги вазифалар” мавзусида олиб борилган ишлари бўйича тақдимот ўтказилди. 

Тумандаги истирохат боғида давом этган тадбир туманимиз ёшлари ва истедодли қизлари ижросидаги саҳна кўринишлари ва куй-кўшиқлар билан давом этди. 

2015-2024 © Bulung‘ur tuman hokimligi. Sayt yaratuvchisi: SAKTRM