Булунғурлик спортчи Жаҳон чемпионати совриндори

Жорий йил 6-7 феврал кунлари Туркиянинг Анталия шахрида спортнинг пара-таеквондо тури бўйича жаҳон чемпионати бўлиб ўтди. Токио Паралимпиадаси учун рейтинг очколарини тақдим этувчи мазкур жаҳон чемпионатида Ўзбекистонлик спортчилар хам иштирок этди.

Мусобақа якунига кўра, эркаклар ўртасидаги бахсларда Булунғур педагогика ва спорт коллежи битирувчиси Санжар Мухторов (-61 кг, K-42) жаҳон чемпионатида фахрли 3-ўринни эгаллади ва бронза медали билан тақдирланди.

9 феврал куни спортчилар Ўзбекистонга қайтиб келди хамда улар Ислом Каримов номидаги ҳалқаро аэропортда кутиб олинди.