Ислом Каримов таваллудига бағишланган тадбирлар ўтказилди

Нима учун ёшлар бизнинг эртанги кунимиз деймиз? Мана шу ёшлар мана мен борман деб сапчиб чиқиб, керак бўлса мана мен оламан зиммамга масъулиятни деб болалар чиқса агар жойлардан бу мени болаларим. Агар-ки шунга қурби етмаса, мен ўйлайманки вақт бекор кетяпти фарзандларим. Сизларга айтмоқчиман, Президент сизларга айтяпти!  Сизлар мени суянчим, таянчим, қўрқманглар, маррани катта қўйинглар!"

И.А.Каримов

 

Қайси давлат тарихига назар ташламайлик, халқнинг дарди, миллатнинг туйғуси, унинг орзу-интилишлари, ўз элини мустақиллик деган бир улуғ неъматга олиб боришга қодир бўлган буюк шахсларни табиатнинг ўзи инъом этади. Замонамизнинг ана шундай буюк шахсларидан бири сифатида Биринчи Президентимиз Ислом Каримовни юқорида келтириб ўтилган буюк шахсларга, улуғ сиймоларга қиёсласак муболаға бўлмайди. Биринчи Президентимизни қанча эъзозласак, халқимизга, ёшларимизга маънавият етказган бўламиз. У кишининг келажагимиз эрталари бўлмиш ёшларга берган меҳри ва эътибори жуда ҳам чексиз эди. Биз мана шундай ёшларни тарбиялашни мактабгача бўлган ёшдан бошлашимиз лозим.

  2019 йил 30 сентябрь куни туман мактабгача таълим бўлими тасарруфидаги барча мактабгача таълим муассасаларида биринчи Президентимиз муҳтарам Ислом Абдуғаниевич Каримовнинг 81 йиллигига бағишланган “Доимо ёдимиздасиз БОБОЖОН” шиори остидаги хотира кечалари бўлиб ўтди. Мактабгача таълим муассасаларидаги тарбияланувчилар томонидан айтилган шеърлар, улар ижросидаги қўшиқ ва рақслар  тадбирга қатнашганларни кайфиятини янада кўтарди.

 

2015-2019 © Bulung‘ur tuman hokimligi. Sayt yaratuvchisi: SAKTRM