2019 йилда солиқ қонунчилигига киритилган янгиликлар тўғрисида

Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан 2018 йил 24 декабрда“Солиқ ва бюджет сиёсатининг 2019 йилга мўлжалланган асосий йўналишлари қабул қилинганлиги муносабати билан айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги ЎРҚ-508-сонли Қонуни, 26 декабрда“Ўзбекистон Республикасининг 2019 йилги асосий макроиқтисодий кўрсаткичлари прогнози ва Давлат бюджети параметрлари ҳамда 2020-2021 йилларга бюджет мўлжаллари тўғрисида”ги ПҚ-4086-сонли Қарори қабул қилинди.

Мазкур Қонун ва Қарорда солиқ юкини босқичма-босқич пасайтириш, солиқ солиш тизимини соддалаштириш ва солиқ маъмуриятчилигини такомиллаштириш иқтисодиётни тезкор ривожлантириш ва мамлакатнинг инвестициявий жозибадорлигини яхшилашнинг муҳим шартлари белгилаб берилди.

Ўзбекистон Республикаси солиқ сиёсатини такомиллаштириш бўйича концепцияси асосида қабул қилинган ўзгартиришлар солиққа тортиш тизимини тубдан ислоҳ этиш, шу жумладан, солиқлар ва тўловларни қисқартириш, самарасиз солиқ имтиёзларини бекор қилиш кўзда тутилган.

Қулай рақобатли муҳит яратиш, солиқ қонунчилиги барқарорлиги ва соддалаштирилишини таъминлаш, солиқ юкламасини камайтириш, республикамизнинг инвестицион жозибадорлигини ошириш ҳамда солиқ маъмуриятчилигини такомиллаштириш концепциянинг асосий мақсадлари ҳисобланади.

Қонун билан 3 та, жумладан Ўзбекистон Республикасининг 1993 йил 3 сентябрда қабул қилинган «Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида»ги 938–XII-сонли Қонуни (4 та моддасига), Ўзбекистон Республикасининг 2007 йил 25 декабрда қабул қилинган ЎРҚ–136-сонли Қонуни билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасининг Солиқ кодекси  (105 та моддасига, шундан 94 тасига ўзгартириш киритилган, 7 та янги қўшилган ва 4 таси бекор қилинган, шунингдек, 1 та бўлим ва 1 та боб бекор қилинган)ҳамдаЎзбекистон Республикасининг 2013 йил 26 декабрда қабул қилинган ЎРҚ–360-сонли Қонуни билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасининг Бюджет кодексига  (21 та моддасига) ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди.

I. ПҚ-4086-сонҚарор билан 2019 йил 1 январдан солиқ қонунчилигида қуйидаги янгиликлар жорий этилмоқда:

1. Барча фуқаролар учун жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғининг 4 шкалали ва ҳисоблаб чиқарилиши мураккаб бўлган тизимидан воз кечилиб, 12 фоиз миқдорида (2018-йилда 0; 7,5; 16,5; 22,5 %)ги ягона ставка жорий этилди;

2. Фуқароларнинг меҳнатга ҳақ тўлаш туридаги даромадларидан бюджетдан ташқари пенсия жамғармасига ушлаб қолинадиган суғурта бадалларибекор қилинди (2018 йилда 8 %);

3. Пенсия тизимининг барқарорлигини таъминлаш мақсадида бюджет ташкилотлари ва давлат корхоналари, устав жамғармаси (капитали)да давлат улуши 50 фоиз ва ундан кўпроқ миқдорда бўлган юридик шахслар учун ягона ижтимоий тўловставкаси 25 фоиз миқдорида белгиланиб, бошқа юридик шахслар учунушбу тўлов ставкаси 15 фоиздан 12 фоизгача пасайтирилди;

4. Юридик шахслардан олинадиган фойда солиғи ставкаси 14 фоиздан 12 фоизга, тижорат банклари учун – 22 фоиздан 20 фоизгапасайтирилди.Шунингдек, цемент, полиэтилен гранула ишлаб чиқарувчи ва мобиль алоқа хизматлари кўрсатувчи корхоналардан рентабеллик даражасидан келиб чиқиб қўшимча фойда солиғи тўлаш тартиби бекор қилинган ҳолда, улар учун 20 фоиз миқдоридаягона ставка белгиланмоқда.

5. Ягона солиқ тўлови ва ягона ижтимоий тўловнинг энг кам микдорлари;

юк ташиш бўйича хизматлар кўрсатувчи юридик шахслар учун, солиққа тортиш тизимидан қатъи назар, битта транспорт воситасига ҳисоблаганда улар томонидан тўланаётган солиқларнинг жами миқдори якка тартибдаги тадбиркорлар ушбу фаолият тури бўйича тўлаётган қатъий белгиланган солиқ микдоридан кам бўлмаслиги тўгрисидаги тартибибекор қилинди.

6. Ягона солиқ тўлови бўйича солиқ ставкалари:

- Асосий ставка 4 % қилиб белгиланди (2018 йилда 5 %);

концерт томоша кўрсатиш фаолияти билан шуғулланиш учун лицензияга эга бўлган юридик ва жисмоний шахсларни жалб этиш йўли билан оммавий томоша тадбирларини ташкил этишдан даромад оладиган юридик шахслар ва ломбардларга ставка 5 фоиз (2018 йилда 30 %);

- Умумий овқатланиш корхоналари учун жойлашган жойига қараб солиқ ставкалари табақалаштирилиб, аҳоли сони 100 минг киши ва ундан ортиқ бўлган шаҳарларда8 %,бошқа аҳоли пунктларида6 %, бориш қийин ва тоғли туманларда4 %қилиб белгиланди (2018 йилда 10 %).

Умумтаълим мактаблари, мактаб интернатлари, ўрта махсус, касб-ҳунар ва олий юртларига хизмат кўрсатувчи умумий овқатланиш корхоналарига жойлашган жойидан келиб чиқиб, солиқ ставкасининг7,5 %қилиб белгиланди (2018 йилда 8 %).

7. Юридик шахслардан олинадиган фойда солиги ёки ободонлаштириш ва ижтимоий инфратузилмани ривожлантириш солиғини тўлашдан тўлиқ озод қилиш кўринишидаги вақтинчалик имтиёзларга эга бўлган юридик шахслар юридик шахслардан олинадиган фойда солигини имтиёзлар амал қилиш муддати тугагунга қадар икки баравар пасайтирилган ставкада тўлаш тартиби сақлаб қолинди.

8. Фуқароларнинг шахсий жамгариб бориладиган пенсия ҳисобварақларига ўтказиладиган ҳар ойлик мажбурий бадал миқдори жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи солинадиган даромадларидан 0,1 фоиз микдорида ҳисоблаб чиқарилади.

9. Юридик шахслар хизмат кўрсатувчи банклардан иш ҳақи ва унга тенглаштирилган тўловлар учун пул маблагларини олишда (ёки пластик карталарга ўтказишда) ягона ижтимоий тўлов ҳамда жисмоний шахслардан олинадиган даромад солигини тўлаш бўйича тўлов ҳужжатларини тақдим этиши лозимлиги назарда тутилди.

Шу ерда, солиқ тўловчиларга берилаётган яна бир муҳим енгиллик тўғрисида алоҳида таъкидлаб ўтмоқчиман.

Солиқ тўловчилар 2019 йил 1 апрелга қадарходимлар сони ва (ёки) меҳнатга ҳақ тўлаш фондини ихтиёрий равишда ҳисоботларда расмийлаштирган ва акс эттирган тақдирда аввалги ҳисобот даврларида ходимлар сонини яширганлик учун жавобгарликдан, илгари кўрсатилмаган ходимлар бўйича жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи ва ягона ижтимоий тўлови суммасини қўшимча ҳисоблашдан озод қилинмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги Давлат солиқ қўмитаси билан биргаликда меҳнатга ҳақ тўлаш фондини асоссиз пасайтириш ҳолатларини аниқлаш мақсадида хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятимониторингини амалга оширади.

10. Шундай тартиб ўрнатилдики, унга кўра:

календарь йилида товарларни (ишларни, хизматларни) реализация қилишдан олинган тушуми 100 миллион сўмдан ошган, бироқ бир миллиард сўмдан ошмаганякка тартибдаги тадбиркорларягона солиқ тўловини4 фоиз ставкада тўлашга ўтказилади;

календарь йилида товарларни (ишларни, хизматларни) реализация қилишдан олинган тушуми 100 миллион сўмдан ошмаганякка тартибдаги тадбиркорлар учун қатъий белгиланган солиқниҳисоблаш ва тўлаш тартиби сақлаб қолинади;

календарь йилида товарларни (ишларни, хизматларни) реализация қилишдан олинган тушуми бир миллиард сўмдан ошганякка тартибдаги тадбиркорлар солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларни юридик шахслар учун назарда тутилган тартибда тўлайди.

11. Бир вақтнинг ўзида мобиль алоқа хизматларини кўрсатувчи юридик шахслар (уяли алоқа компаниялари) томонидан абонент рақамидан фойдаланганлик учун тўлов ҳақини ойига 2 000 сўмга пасайтириш ҳамда маблағларни нормативларга асосан тақсимлаган ҳолда кўрсатилган хизматларнинг умумий қийматидан 15 фоиз ставкада мобиль алоқа хизмати учун акциз солиги;

полиэтилен гранула бўйичақўшимча фойда солиғини бекор қилган ҳолда25 фоиз микдоридаги полиэтилен гранулаларга акциз солиги жорий этилиши;

2019 йил 1 мартдан қатъий белгиланган солиқ билан бир қаторда адвалор ставканинг киритилишини назарда тутувчи Ўзбекистон Республикасида ишлаб чиқарилган сигареталаргаакциз солигининг аралаш ставкаси киритилиши;

2019 йил 1 июлданалкоголь ва тамаки маҳсулотларига белгиланган ставкаларни қўшимча равишда 20 фоизгачаошириш белгиланди.

12. 2019 йил 1 июлдан товарлар (ишлар, хизматлар)ни сотиб олувчилар қўшилган қиймат солиғи тўловчилари ҳисобланмайдиган етказиб берувчилардан олинган ҳисоб-фактуралар бўйичақўшилган қиймат солигини ҳисобга олиш ҳуқуқига эга эмас.

Бунда, солиқ тўловчиларнинг давлат солиқ хизмати органларида қўшилган қиймат солиги тўловчиси сифатида ҳисобга олинганлиги тўгрисидаги маълумотлар Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси расмий сайти орқали реал вақт режимида аниқланади.

13. Фойдали хизмат муддати тугаган, тўлиқ эскирган ускуналардан фойдаланиш учун тўлов бекор қилинди.

14. 2019 йил 1 майга қадариккинчи ва ундан кейинги уй-жой фонди объектлари, шунингдек, дала-ҳовлилари учун жисмоний шахслар мол-мулкига солинадиган солиқнинг оширилган ставкаларини киритиш бўйича Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритилиши белгиланди.

15. 2019 йилда ягона ер солиғи тўловчилар учун солиққа тортишнинг амалдаги тартибисақлаб қолинди.

16. Тажриба тариқасида мева-сабзавотчилик маҳсулотлари(сабзавотлар, полиз экинлари, мевалар, токзорлар) билан банд қилинган суғориладиган ва суғорилмайдиган ерлар учун мева-сабзавотчилик қишлоқ хўжалиги товар ишлаб чиқарувчиларидан ундириладиган ягона ер солигининг базавий ставкалари киритилди.

17. Ўзбекистон Республикаси давлат солиқ қўмитаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши ва “Солиқ хизмати” ДУК билан биргаликда 2019 йил 1 апрелга қадарфермер хўжаликларига бухгалтерия ҳисобини юритиш бўйича хизмат кўрсатиш учун махсус дастурий маҳсулотни ишлаб чиқади ва жорий этади.

18. Инвестиция муҳитининг жозибадорлигини оширишда аҳамиятга эга бўлган дивидендлар ва фоизлар кўринишидаги даромадлар бўйича тўлов манбаидан ушлаб қолинадиган фойда солиғи ставкаси 10 фоиздан 5 фоизгача пасайтирилди.

19. Юридик шахсларнинг мол-мулкига солинадиган солиқ ставкасини, бино ва иншоотлардан, шу жумладан илгари хусусийлаштирилган объектлардан самарасиз фойдаланаётган юридик шахслар учун оширилган ставкада солиқ ҳисоблаш тартибини сақлаб қолган ҳолда, 5 фоиздан 2 фоизга пасайтирилди.

20. Давлат солиқ хизмати органларига юридик шахсларнинг мол-мулкига солинадиган солиқ, юридик шахслардан олинадиган ер солиғи ва сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ бўйича солиқ ҳисоботларини тузишда хўжалик субъектларига кўмаклашиши лозимлиги белгиланди.

 

II. Ўзбекистон Республикасининг Ўзбекистон Республикасининг Солиқ кодексига қуйидаги қўшимча ва ўзгартишлар киритилган:

1. «Йирик солиқ тўловчилар, жойлашган еридан қатъи назар, солиқ ҳисоботини Йирик солиқ тўловчилар бўйича ҳудудлараро давлат солиқ инспекциясига тақдим этади» (Олдинги солиқ даври якуни бўйича қуйидаги мезонларга бир вақтнинг ўзида мос келадиган юридик шахслар танлаб олинади: солиқ даври якуни билан ҳисобланган солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар суммаси энг кам иш ҳақининг 200 минг бараваридан кам бўлмаган, товар айланмаси ҳажми энг кам иш ҳақининг 300 минг бараваридан кам бўлмаган, жами активлари қиймати энг кам иш ҳақининг 100 минг бараваридан кам бўлмаган-АВ-3023);

2. Ортиқча тўловни қайтариш масаласида, ваколатли орган сифатида «тегишли молия органлари» ўрнига «Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ғазначилиги» билан алмаштирилган;

3. Солиқ тўловчиларни паспортлаштириш (681-модда)сифатида янги солиқ назорати шакли қўшилган бўлиб, Солиқ тўловчиларни паспортлаштириш – кўздан кечириш, излаш ҳамда сўров ўтказиш усуллари билан солиқ солиш объектларини, солиқ солиш билан боғлиқ бўлган объектларни ва солиқ тўловчиларнинг солиқ солинадиган базасини аниқлаштириш мақсадида амалга оширилади;

4 .Мавзули экспресс-ўрганиш (701-модда)сифатида янги солиқ назорати шакли ҳам қўшилган бўлиб, Мавзули экспресс-ўрганиш - камерал назорат натижалари бўйича жойига чиққан ҳолда, солиқ тўловчи томонидан тақдим этилган ахборотнинг ишончлилигини ҳамда солиқ тўловчининг ҳисоботларида акс эттирилган солиқлар ва божхона имтиёзларини қўллашнинг қонунийлигини тасдиқлаш учун амалга оширилади ва муддати беш иш кунидан ортиқ бўлмаслиги керак;

5. Хронометраж кўздан кечириш (71-модда) тушунчаси ўзгартирилган бўлиб, Хронометраж кўздан кечириш – хронометраж ўтказиладиган даврда тушумларнинг ҳақиқий ҳажмларини, пул тушуми суммаларини, ишлаб чиқариш ҳажмларини, товарларни (ишларни, хизматларни) реализация қилиш ҳажмларини аниқлаш мақсадида амалга ошириладиган, товарларни (ишларни, хизматларни) ҳақиқий реализация ҳажмларини аниқлашга доир солиқ назоратининг шакли бўлиб, солиқ солиш объектларини, солиқ солиш билан боғлиқ бўлган объектларни ва солиқ солинадиган базани аниқлаш учун асос бўлади;

6. «Бензин, дизель ёқилғиси ва газ ишлатганлик учун олинадиган солиқ» ўрнига «бензин, дизель ёқилғиси ва газни якуний истеъмолчига реализация қилганлик учун олинадиган акциз солиғи» киритилди;

7. Солиқ текширувлари турлари ўзгарди:

- тадбиркорлик субъектларининг фаолиятини текширишларни мувофиқлаштириш бўйича ваколатли орган билан келишувга кўра ўтказиладиган текширувлар;

- ваколатли органни хабардор қилиш тартибида ўтказиладиган текширувлар.

Тадбиркорлик субъектларининг фаолиятини текширишларни мувофиқлаштириш бўйича ваколатли орган билан келишувга кўра ўтказиладиган текширувлар жумласига қуйидагилар киради:

- солиқ тўловчининг молия-хўжалик фаолиятини текшириш (тафтиш);

- жисмоний ва юридик шахсларнинг қонун ҳужжатлари бузилиши фактлари тўғрисидаги мурожаатлари асосида ўтказиладиган текшириш ёки таваккалчиликни таҳлил этиш натижаларининг якунлари бўйича давлат солиқ хизмати органлари ташаббусига кўра текшириш;

8. «Тадбиркорлик субъектлари фаолиятининг солиқ текширувини ўтказиш муддати ўттиз календарь кундан ошмаслиги керак.

Қисқа муддатли солиқ текширувини ўтказиш муддати ўн иш кунидан ошмаслиги керак;

9. «Солиқ тўловчи бўлган юридик шахсларнинг банклардаги ҳисобварақлари бўйичаоперацияларни тўхтатиб туриш давлат солиқ хизмати органларининг қарорлари асосида ҳам амалга оширилиши мумкин»лиги белгиланди (96 -модда);

10. «Тўловнинг белгиланган муддатидан кейинги кундан эътиборан муддати ўтказиб юборилган ҳар бир кун учун, тўлов куни ҳам шунга киради, 0,045 фоиз миқдорида пеня ҳисоблашга сабаб бўлади, агар пеняни ҳисоблаш солиқ текшируви натижалари бўйича давлат солиқ хизмати органлари томонидан амалга оширилса, – 0,06 фоиз миқдорида пеня ҳисоблашга сабаб бўлади (120 -модда);

11. «Бинолар, иморатлар ва иншоотлар» бўйича амортизация ставкалари3 дан 5 фоизгача белгиланди;

12. Юридик шахслардан олинадиган фойда солиғи бўйича солиқ солинадиган базани аниқлаш тартибини соддалаштириш мақсадида, чегирилмайдиган харажатлар руйхати ёпиқлиги (тугалланган) таъминланди (147-модда);

13. Юридик шахслардан олинадиган фойда солиғи ставкалари киритилди (1591-модда);

14. Жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи тўлаш муддати - «пул маблағларини олиш учун хизмат кўрсатувчи банкка ҳужжатларни тақдим этиш билан бир вақтда, бироқ ҳисоб-китобларни тақдим этиш муддатларидан кечиктирмай» деб белгиланди;

15. «Кўчмас мулкнинг ижара шартномаси давлат солиқ хизмати органларида ҳисобга қўйилаётганда бошланғич декларация тақдим этилмайди» (192-модда);

16. Қўшилган қиймат солиғининг ставкаси моддаси билан тўлдирилди (СК-2111-модда);

17. Кодексга 401-боб – “Қўшилган қиймат солиғини ҳисоблаб чиқариш ва тўлашнинг соддалаштирилган тартиби” киритилди.

Қўшилган қиймат солиғини ҳисоблаб чиқариш ва тўлашнинг соддалаштирилган тартиби макроиқтисодий барқарорликни таъминлаш ва солиқ мажбуриятларининг бажарилишида корхоналарнинг маъмурий харажатлари ошиб кетишига йўл қўймаслик мақсадида жорий қилинмоқда.

Мазкур тартиб солиқ маъмуриятчилиги сифатини яхшилаш учун асос шакллантириш имконини берадиган ўтиш чораси бўлиб, 2021 йил 1 январгача бўлган даврга жорий қилинади.

Қўшилган қиймат солиғини ҳисоблаб чиқариш ва тўлашнинг соддалаштирилган тартибини айланмаси 3 млрд.сўмдан ошмайдиган корхоналарқўллаши мумкин.

Мазкур тартибга ўтиш солиқ органларига белгиланган шаклда тақдим этилган аризасига асосан амалга оширилади.

Қўшилган қиймат солиғини ҳисоблаб чиқариш ва тўлашнинг мазкур тартиби ихтиёрий ҳисобланади яъни, корхоналар қўшилган қиймат солиғини стандарт тартибда тўлашга ўтишлари ҳам мумкин.

Қўшилган қиймат солиғини ҳисоблаб чиқариш ва тўлашнинг соддалаштирилган тартиби акцизости товарлар ишлаб чиқарувчи ва ер қаъридан фойдаланувчи корхоналарга нисбатан татбиқ этилмайди.

Соддалаштирилган тартиб бўйича қўшилган қиймат солиғи харид қилинган товар (иш, хизмат)лар учун тўланган қўшилган қиймат солиғини ҳисобга олмаган ҳолда соф тушумдан келиб чиқиб ҳисоблаб чиқарилади.

Соддалаштирилган тартибда ҳисоблаб чиқарилган қўшилган қиймат солиғи суммаси стандарт тартибда қўшилган қиймат солиғи тўловчиси томониданҳисобга олиниши мумкин бўлади.

Кодекснинг 2264-моддаси билан солиқ ставкалари белгиланди.

Қўшилган қиймат солиғининг соддалаштирилган тартиб қўлланиладиган соҳалар ва солиқ ставкалари

Тўловчилар

Солиқ ставкаси, фоизда (солиқ солинадиган базага нисбатан)

1.

Иқтисодиётнинг барча тармоқлари юридик шахслари, 2-6-бандларда назарда тутилганларидан ташқари

7

2.

Қурилиш корхоналари

8

3.

Чакана, улгуржи, шунингдек улгуржи-чакана савдо билан шуғулланувчи савдо корхоналари

6

4.

Умумий овқатланиш корхоналари, меҳмонхона хизмати

10

5.

Профессионал хизматлар (аудиторлик хизматлари, солиқ маслаҳати хизматлари, консалтинг хизматлари, брокерлик хизматлари ва бошқалар) кўрсатувчи юридик шахслар

15

6.

Қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари реализациясини амалга оширувчи юридик шахслар, бундан ўзи ишлаб чиқарган маҳсулотлар мустасно

4

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

18. «Ўзбекистон Республикаси ҳудудида акциз солиғи солинадиган товарлар, хизматлар таркибига мобиль алоқа хизматларини кўрсатувчилар ва бензин, дизель ёқилғисини якуний истеъмолчиларга реализация қилишни қилишни амалга оширувчилар (ихтисослаштирилган газ таъминоти корхоналари орқали аҳолига маиший эҳтиёжлар учун реализация қилинадиган суюлтирилган газ мустасно)» киритилди (229-модда);

19 .Юридик шахсларнинг мол-мулкига солинадиган солиқ ставкаси киритилди (2691-модда);

20. Жисмоний шахсларни солиқ солишдан озод қилиш бўйича (180-модда биринчи қисмининг 6 ва 7-бандлари чиқариб ташланган) ҳамда ягона ижтимоий тўлов бўйича (308-моддани янги таҳрири) имтиёз кўзда тутилмаган (мудофаа, ички ишлар, фавқулодда вазиятлар, Давлат хавфсизлик хизмати, Конституциявий судининг, Ўзбекистон Республикаси Олий суди, фуқаролик ва жиноят ишлари бўйича судлар, иқтисодий, маъмурий ва ҳарбий судлар судьялари, шунингдек прокуратура органларининг мансаб даражаларига эга бўлган ходимлари олган даромадлари бўйича);

21. Ягона ижтимоий тўлов ставкаларикиритилди (3081-модда);

22. Давлат мақсадли жамғармаларига мажбурий ажратмалар тўғрисидаги52-боб чиқариб ташланди;

23. Республика йўл жамғармасига йиғимлар 54-бобнинг номи Автотранспорт йиғимлари» деб ўзгартирилди;

24. Солиқ кодекси349-модданинг матни ўзгача таҳрирда баён этилиб, ўзига нисбатан солиқ солишнинг соддалаштирилган тартиби назарда тутилган солиқ тўловчилар учун, тўлов манбаида солиқларни ва бошқа мажбурий тўловларни ушлаб қолиш мажбуриятлари ҳамда бюджетга ва давлат мақсадли жамғармаларига тўлов манбаида ундириладиган фойда солиғи, норезидентлари томонидан бажариладиган (кўрсатиладиган) ишлар (хизматлар) бўйича қўшилган қиймат солиғи, қурилиши молиялаштиришнинг марказлаштирилган манбаларини жалб этган ҳолда амалга оширилаётган объектлар бўйича қўшилган қиймат солиғи, акциз тўланадиган маҳсулот ишлаб чиқаришда солинадиган акциз солиғи, ер қаъридан фойдаланувчилар учун солиқлар ва махсус тўловлар, сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ, юридик шахслардан олинадиган ер солиғи, юридик шахсларнинг мол-мулкига солинадиган солиқ, божхона тўловлари, ягона ижтимоий тўлов, давлат божлари, товарларнинг айрим турлари билан чакана савдо қилиш ва айрим турдаги хизматлар кўрсатиш ҳуқуқи учун йиғим, автотранспорт воситаларини олганлик ва (ёки) вақтинчалик олиб кирганлик учун йиғим тўлаш мажбурияти сақланади;

25. “Ягона солиқ тўловини тўловчилар”таркиби белгиланиб (350-модда), унда

- солиқ даврида товарларни (ишларни, хизматларни) реализация қилишдан олинган ялпи тушумибир миллиард сўмдан ошмаган юридик шахслар;

оддий ширкат ишларини юритиш зиммасига юклатилган (ишончли шахс) шерик (иштирокчи) – солиқ даврида оддий ширкат фаолиятидан товарларни (ишларни, хизматларни) реализация қилишдан олинган ялпи тушуми бир миллиард сўмдан ошмаганякка тартибдаги тадбиркор;

- солиқ даврида товарларни (ишларни, хизматларни) реализация қилишдан олинган ялпи тушуми белгиланган миқдордан ошган, лекин бир миллиард сўмгача бўлганякка тартибдаги тадбиркорлар;

- солиқ даврида товарларни (ишларни, хизматларни) реализация қилишдан олинган ялпи тушуми бир миллиард сўмдан ошмаган:

мева-сабзавот маҳсулотлари экспортини амалга оширувчи;

Электрон тижорат субъектларининг миллий реестрига киритилганякка тартибдаги тадбиркорлар;

- солиқ даврида товарларни (ишларни, хизматларни) реализация қилишдан олинган ялпи тушуми бир миллиард сўмдан ошмаганоилавий корхоналар;

нотижорат ташкилотлар даромадларининг солиқ даврида тадбиркорлик фаолиятидан олинган қисми бўйича, солиқ даврида тадбиркорлик фаолиятидан олинган даромадлари бир миллиард сўмдан ошмаслигишарти билан.

Воситачилик, топшириқ шартномаси бўйича ҳамда воситачилик хизматлари кўрсатишга оид бошқа шартномалар бўйича воситачилик хизматлари кўрсатувчи юридик шахсларйиллик айланманинг (тушумнинг) белгиланган чегаравий миқдорини товар айланмасидан (битим суммаларидан) келиб чиққан ҳолда ҳисоблаб чиқаради.

Ягона солиқ тўлови:

- акциз солиғи тўланадиган маҳсулот ишлаб чиқаришни ва ер қаъридан фойдаланганлик учун солиқ солинадиган фойдали қазилмаларни кавлаб олишни амалга оширувчи;

- акциз солиғига тортиладиган мобиль алоқа хизматлари кўрсатувчи;

- Солиқ кодексининг 57-бобига мувофиқ ягона ер солиғи тўлаш назарда тутилган фаолият доирасидаги;

- маҳсулот тақсимотига оид битимларнинг иштирокчилари бўлган юридик шахсларга нисбатан татбиқ этилмайди.

Солиқ даврида товарларни (ишларни, хизматларни) реализация қилишдан олинган ялпи тушуми бир миллиард сўмдан ошган ягона солиқ тўловини тўловчиларбелгиланган чегаравий миқдор ошиб кетган ойдан кейинги ойнинг бошидан бошлабумумбелгиланган солиқларни тўлашга ўтади (351-модда);

26. «Умумбелгиланган солиқларни тўлашга ўтган ягона солиқ тўловини тўловчилар, агар ушбу модданинг иккинчи қисмида бошқача қоида назарда тутилмаган бўлса, камида ўн икки ойдан сўнгягона солиқ тўловини тўлашга қайта ўтишга;

- жорий солиқ даври якунларига кўра товарларни (ишларни, хизматларни) реализация қилишдан олинган ялпи тушуми белгиланган чегаравий миқдордан ошмаса, кейинги солиқ давридан бошлаб ягона солиқ тўловини тўлашга қайта ўтишга ҳақли (354-модда).

 

III. Ўзбекистон Республикасининг 1993 йил 3 сентябрда қабул қилинган «Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида»ги 938–XII-сонли Қонунигакиритилган асосий ўзгартиришлар :

1. «Пенсияни ҳисоблаб чиқариш учун иш ҳақига, шунингдек иш ҳақининг натурал қисмига:

2019 йил 1 январга қадар бўлган давр учун – қонун ҳужжатларига мувофиқ суғурта бадаллари ҳисобланадиган меҳнатга ҳақ тўлаш тарзидаги барча даромадлар;

2019 йил 1 январдан кейинги давр учун – қонун ҳужжатларига мувофиқ ҳисобланган меҳнатга ҳақ тўлаш тарзидаги барча даромадлар қўшилади.

2. Давлат ижтимоий суғуртасига тааллуқли бўлмаган шахсларга пенсияни ҳисоблаб чиқариш учун олинадиган иш ҳақига меҳнатга ҳақ тўлаш тарзидаги даромадларга ўхшаш пул таъминотининг барча турлари қонун ҳужжатларига мувофиқ қўшилади.

3. Ўқиш даврида тўланган стипендия пенсия сўраб мурожаат этувчининг хоҳишига кўра иш ҳақига тенглаштирилади.

4. Иш вақтини ҳисобга олиб бўлмайдиган ходимларнинг (якка тартибдаги тадбиркор ва у томонидан ёлланган ходимнинг, деҳқон хўжалиги ва оилавий тадбиркорлик субъекти аъзосининг), «Чет элда ёлланиб ишлаган Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг пенсиясини ҳисоблаб чиқариш учун олинадиган иш ҳақининг миқдори:

2019 йил 1 январга қадар бўлган давр учун – Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига тўланган суғурта бадалларининг миқдоридан;

2019 йил 1 январдан кейинги давр учун – тўланган ягона ижтимоий тўлов миқдоридан келиб чиққан ҳолда аниқланади»;

 

IV. Кўчмас мулк ижара шартномаларини давлат солиқ хизмати органларида ҳисобга қўйиш ва жисмоний шахслар учун даромад солиғини ҳисоблаш тартиби бўйича

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 25 майдаги ПҚ-3741-сон “Низоларнинг олдини олишга қаратилган институт сифатида нотариат тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорига мувофиқ 2019 йил 1 январдан бошлабижара шартномаларини давлат солиқ хизмати органларида мажбурий ҳисобга қўйиш тартибини ўрнатиш орқали кўчмас мулкни ижарага бериш ва текин фойдаланиш шартномаларини мажбурий нотариал тасдиқлаш бўйича талаб бекор қилинди.

 

Туман ДСИ

2015-2024 © Bulung‘ur tuman hokimligi. Sayt yaratuvchisi: SAKTRM