МЎМИНЖОН – ХАЛҚАРО ТУРНИР ҒОЛИБИ

Қўшни Қозоғистон Республикасининг Алмата шаҳрида юнон-рум кураши бўйича Олимпиада чемпиони Даулет Турлиханов кубоги учун ўтказилган халқаро “Олтин гран-при” турнирида туманимиз полвони Мўминжон Абдуллаев 130 килограмм вазнда гиламга чиқиб,  барча рақибларни мағлуб этди. У финалда Россиялик Виталий Шур устидан ғалаба қозониб, фахрли 1-уринни эгаллади. Байроғимиз қабул қилинган кун - 18 ноябрда ғолиб полвонимиз Ўзбекистон байроғини яна бир бор юқорига кўтарганлиги юртдошларимиз фахрига фахр қўшди.

 

2015-2024 © Bulung‘ur tuman hokimligi. Sayt yaratuvchisi: SAKTRM