“Юртга муносиб фарзанд бўлайлик!”

Image_tadbir: 

Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ташкил этилганлигининг  26 йиллиги ва Ватан ҳимоячилари куни байрами муносабати билан тумандаги касб-ҳунар коллежлари, умумтаълим мактаблари ҳамда тегишли корхона, ташкилот ва муассасаларда тарғибот тадбирлари амалга оширилмоқда.

2018 йилнинг 13 январ куни тумандаги 29-сон Болалар мусиқа ва санъат мактабида туман ҳокимлиги Халқ таълими бўлими томонидан “Юртга муносиб фарзанд бўлайлик!” мавзусида байрам дастури ташкил этилди.

Тадбирда туман ҳокимлиги, туман Мудофаа, Ички ишлар, Халқ таълими бўлимлари ҳамда тегишли жамоат ташкилотлари раҳбарлари, ҳарбий хизматчилар ва уларнинг оила аъзолари, афғон уруши қатнашчилари, тумандаги касб-ҳунар коллежи ва умумтаълим мактаблари ўқувчилари иштирок этишди.

Тадбирда сўзга чиққанлар томонидан озод ва обод Ватанимиздаги осуда ҳаёт, сарҳадларимизнинг дахлсизлиги, бунёдкор халқимизнинг осойишталигини қўриқлашда ўз йигитлик бурчини юксак садоқат билан ўтаётган ҳарбийларимиз – Ватан ҳимоячиларининг хизматлари юксак баҳоланди.

Тадбир давомида тумандаги 3, 14 ва 21 умумтаълим мактаблари ўқувчилари томонидан тайёрланган “Юртга муносиб фарзанд бўлайлик!” номли концерт дастури намойиш этилди.

2015-2024 © Bulung‘ur tuman hokimligi. Sayt yaratuvchisi: SAKTRM