Ёшлар ва хотин-қизлар билан ишлаш тизимида янгича ёндашув зарур

Булунғур туманиЧангал-1 маҳалласидаги 70 умумий ўрта таълим мактабида маҳалла фуқаролар йиғинлари раисларининг хотин-қизларни сиёсий-ижтимоий қўллаб-қувватлаш бўйича ўринбосарлари иштирокида йиғилиш бўлиб ўтди.

 

Унда Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев раислигида 8 октябрь куни жамиятда аёллар ва ёшларнинг ролини ошириш ҳамда бандлигини таъминлаш чора-тадбирлари муҳокамаси юзасидан ўтказилган видеоселектор йиғилишида берилган топшириқлар ижросини таъминлаш, ёшлар ва хотин-қизлар билан ишлаш сифатини яхшилаш каби масалалар муҳокама этилди.

 

Йиғилишда маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими бошлиғи А.Хазратқулов, бўлим бошлиғининг биринчи ўринбосари М.Қурбановалар сўзга чиқиб, хотин-қизлар ва ёшлар аҳолининг катта қисмини ташкил этиши, шу сабабдан, ижтимоий масалаларнинг аксарияти ҳам улар билан чамбарчас боғлиқ эканлигини инобатга олган ҳолда тизимга янгича ёндашув асосида, масъулиятни ҳис қилган ҳолда иш юритиш зарурлигини таъкидлади.

 

Йиғилиш давомида мазкур соҳаларда амалга оширилиши лозим бўлган келгуси вазифалар, жумладан, “Аёллар дафтари” ва “Ёшлар дафтари” билан ишлашда бирламчи муҳим вазифалар муҳокама қилинди.

2015-2024 © Bulung‘ur tuman hokimligi. Sayt yaratuvchisi: SAKTRM