Зиёратгоҳлар

Булунғур тумани ҳокимининг 2018 йил 5 апрелдаги 719-Қ–сонли “2018-2019 йилларда Булунғур туманида туризмни янада ривожлантиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорига мувофиқ қилинаётган ишлар тўғрисида

МАЪЛУМОТ

 

Туманда иккита зиёратгоҳ мавжуд бўлиб Хўжа хофиз Меросий Эрганакли маҳалла фуқаролар йиғинида жойлашган ва Хўжа мазгил ота зиёратгоҳлари Хўжамазгил маҳалла фуқаролар йиғинида жойлашган.

Булунғур тумани “Эрганакли” МФЙ ҳудудида туман ҳокимининг  2013-йил 15-май  364-сонли қарорига асосан “Хўжа Хофиз Меросий” зиёратгохини ободонлаштириш маркази ташкил этилди.

Туман ҳокимининг 2015 йил  15 октябрдаги  965-сонли қарорига асосан зиёратгоҳни келгусида қуриш учун марказга 2.20 гектар жой ажратиб берилган.

Хўжа Хофиз зиёратгохини қуриш ишлари лойиҳаси таклифи вилоят ҳокимлиги қошидаги “Архитектура ва шаҳарсозлик кенгаши”нинг 2015 йил 25 сентябрдаги хатига асосан “Қишлоққурилишлойиҳа” Республика Бош лойиҳа қидирув институтининг 317/8 31.03.2015 йилдаги қарори билан тасдиқланган.

Хўжа Хофиз Меросий зиёратгоҳини қуриш, ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш мақсадида туман ҳокимлиги, зиёратгоҳ маъмурияти ва вилоят Маданий мерос обьектларини сақлаш ва улардан фойдаланиш инспекцияси билан келишилган ҳолда 2018-2020 йилларга мўлжалланган чора-тадбирлар режаси ишлаб чиқилган.

Хўжа Хофиз Меросий тўғрисида тўпланган материал ва маълумотлар Шарқшунослик кўлёзмалар институтида сақланмоқда. 2010 йилда Шарқшунослик институти олими  Исмоил Бекжонов томонидан “Хўжа Хофиз Ҳифзий-мажмуаси” китоби, 2018 йилда академик Ш.Ахадов томонидан Хўжа Хофиз Меросий хазратларининг ҳаёти ва фаолияти” тўғрисида  Абдусаттор Жуманазар  томонидан “Тўғли  ҳикоялар буржи” ва Булунғур тумани алломалар тарихи китоблари нашрдан чиқарилди.

“Ўзбектуризм” давлат қўмитаси зиёратгоҳни ободонлаштириш мақсадида чет мамлакатларнинг 10 тадан зиёд ваколатхоналарига хат билан мурожаат қилган.Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар қўмитаси ва Туркия давлатининг “Tico” ваколатхонаси томонидан амалий ёрдам бериш истагини билдирган, зиёратгох ҳудудидаги алломанинг мақбараси ва жоме масжидини реконструкция қилиш учун Республика диний идораси хузуридаги “Республикадаги муқаддас қадамжоларни сақлаш ва улардан фойдаланиш жамғармасига мурожаат қилинган. Жамғарма томонидан лойиҳа-смета асосида тайёрланган 508 млн сўмлик режага киритилганлиги тўғрисида маълумотнома берилган.

 Зиёратгоҳга борувчи 1 кмлик йўл 2018 йил давлат дастурига киритилган. Зиёратгоҳ ва унинг атрофидаги аҳолининг электр таъминотини яхшилаш мақсадида 1 км 300 метр электр ҳаво линияси ўтказилмоқда. Зиёратгоҳ ва унинг атрофидаги аҳолининг ичимлик сув таъминотини яхшилаш мақсадида (артезан) қудуғини 2019 йилга режалаштирилган бўлиб, Зиёратгоҳ учун лойиҳа-сметалар асосида бинолар қуриш, меҳмонхона, овқатланиш шаҳобчалари ва савдо шахобчалари қуриш 2019-2020 йилларга мўлжалланган.

 Зиёратгоҳга борувчи йўлга тўлиқ тош ётқизилан бўлиб 500 метр йўл асфалт қилинган. Зиёратгоҳда қурилиш учун ажратилган 2 га майдон қурилиш учун тўлиқ текисланиб тайёрланиб ушбу зиёратгоҳ “Буюк Ипак йўли”да жойлашган бўлиб зиёратгоҳдан 250-300 метр узоқликда Соҳибқирон Амир Темур томонидан барпо этилган Шероз харбий қалъаси жойлашган. Ўзбекистон ФА Археология институти томонидан қалъанинг 22 метр  узунликда, 8 метр энлиликда маъмурий бино сифатида очилган. Қазишма ишлари маблағ йўқлиги сабабли тўхтаб қолган. Ҳозирги кунда шу блокнинг иккитаси сақланиб қолган. Соҳибқирон томонидан Булунғур ариғи устига кўприкнинг асосий қисми сақланиб колинган бўлиб, ушбу кўприкдан “Буюк ипак йўли” ўтган.

Қалъа қамалда қолса Булунғур ариғидан яширин сув олиш учун яширин ғор бўлган бўлиб, қалъа Булунғур ариғига тик холатда қурилган. Соҳибқирон ушбу харбий қалъада қурол-яроғларни таъмирлаш билан бирга мис тангалар зарб эттирган.

Вилоятимиз ҳокимлиги томонидан Хўжа Хофиз Меросий зиёратгоҳини ободонлаштриш маркази ва Шероз харбий қалъаси халқаро туризм харитасига киритилиши мўлжалланмоқда.

“Буюк Ипак йўли” да жойлашган Хўжа хофиз Меросий зиёратгоҳини лойиҳа смета асосида қуришни ва буюк алломанинг мақбарасини ва жомъе масжидини реконструкция қилишни 2018 йил Давлат дастурига киритиш  ва Соҳибқирон бобомиз томонидан бунёд этилган, Мирзо Бобур, Халилсултон, Бибихонимлар қадами етган Шероз қалъасининг тилсими тўлиқ очиб Булунғурга Халқаро туризмни ривожлантириш  чора-тадбирлари ишлаб чиқилган.

 

2015-2019 © Булунгур туман ҳокимлиги. Maked by: SAKTRM