Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Кенгаши ва Халқ депутатлари Булунғур тумани Кенгашининг қўшма сессияси бўлиб ўтди

2018 йил 17 декабр куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Кенгаши ва Халқ депутатлари Булунғур тумани Кенгашининг қўшма сессияси бўлиб ўтди. Сессия кун тартибида Ҳудудлардаги ижтимоий-иқтисодий аҳволни ва аҳолини қийнаб келаётган муаммоларни ўрганиш бўйича Республика ишчи гуруҳи томонидан туманда аниқланган муаммолар ва уларни бартараф этиш чоралари ҳақида масала мухокама қилинди. Ушбу сессияда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Спикери ўринбосари - Кетмонов Хотамжон Абдурахмонович, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Бюджет ва иқтисодий ислоҳотлар қўмитаси раиси - Шодмонов Адхам Хурсанбоевич, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутати - Соҳобиддин Арзиқулов ҳамда Ўзбекистон Республикаси Бош Прокуратураси бошқарма прокурори - Исмоил Нуриддиновлар иштирок этди. Кун тартибидаги масала юзасидан 2018 йил 23-30 октябр кунлари Республика ишчи гуруҳи томонидан Булунғур туманидаги 4 та сектор ҳудудидаги аҳолини хонадонларини ўрганиш натижалари ва мавжуд муоммоларни бартараф этиш юзасидан Ўзбекистон Республикаси Бош Прокуратураси бошқарма прокурори - Исмоил Нуриддиновнинг ахбороти эшитилди.

Сессияда 4 та сектор раҳбарларининг хисоботи тингланди ва Республика ишчи гуруҳи томонидан аниқланган муоммоларни бартараф этиш юзасидан мутасадди ташкилотларга аниқ топшириқлар берилди ва ушбу масала юзасидан қўшма қарор қабул қилинди.

 

2015-2024 © Булунгур туман ҳокимлиги. Maked by: SAKTRM