ЮРТ ПОСБОНЛАРИ ЭЛ ЭЪЗОЗИДА

Мусиқа ва санъат мактабида Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ташкил этилганлигининг 26 йиллиги ва Ватан ҳимоячилари кунига бағишлаб байрам тадбири ўтказилди. Тадбирга корхона ва ташкилотлар раҳбарлари, маҳаллалар фаоллари, туман ҳудудидаги ҳарбий қисмлардан вакиллар иштирок этишди.Тадбирни туман ҳокимининг биринчи ўринбосари М.Исмоилов очиб, барчани қутлуғ сана билан қизғин қутлади. Самарқанд марказий ҳарбий округи вакили, подполковник У. Соибназаров, туман Мудофаа ишлари бўлими бошлиғи Ж.Султонов, туман прокурори У. Бутунов, туман ИИБ бошлиғи С.Абдуҳакимовлар байрам муносабати билан қалб истакларини билдиришди. Бир гуруҳ ҳарбий хизматчиларга, шунингдек, Узун туманида бўлиб ўтган ҳарбий тўқнашувларда қаҳрамонларча ҳалок бўлган собиқ ҳарбий хизматчи Маъруфжон Ражабовнинг онаси Шакар Ғафуровага туман ҳокимлигининг Фахрий ёрлиқлари, эсдалик совғалари, шунингдек китоблар топширилди.

Тадбир сўнгида туман Марказий маданият уйи санъаткорлари иштирокида катта байрам концерти, шунингдек, ҳарбий хизматчиларнинг ўқув-машқ жараёнларини акс этирувчи чиқишлари намойиш этилди.“Дийдор” базмгоҳида бир пиёла чой устида байрам тадбирлари давом эттирилди.

2015-2024 © Булунгур туман ҳокимлиги. Maked by: SAKTRM